Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимиз раҳбари қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида қатнашади
15:21 / 2022-01-30

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифига биноан, жорий йил 4 февраль куни қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида хорижий давлатларнинг раҳбарлари, етакчи халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этади. Улар қаторида ХХР раиси таклифига биноан мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев ҳам қатнашади.

Sinxua ахборот агентлиги маълумотига кўра, 4-6 феврал кунлари Пекинда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига Хитой раҳбари томонидан қабул маросими ўтказилади.

Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлат етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.

ЎзА.