Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан оширишга барча имкониятлар борлигини таъкидлади
11:51 / 2025-12-26

Бундан икки йил олдин “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилгача 160 миллиард долларга етказиш белгиланган эди.

–Кўриб турибсизлар, мавжуд салоҳиятимиз, бугунги ислоҳотларимиз, тадбиркорларимизнинг фаоллиги, хорижий шерикларимиз билан ҳамкорлигимиз ўсиб бораётгани ҳисобига ушбу маррага 2026 йилнинг ўзида бемалол эриша оламиз, – деди Президентимиз Мурожаатномада.    

Ҳозирги глобал иқтисодиётда рақобатга чидамли бўлиш учун малакали касб эгалари ва мутахассислар, замонавий технологиялар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутмаслик лозим.  

Юқори қўшилган қиймат яратадиган соҳаларни ривожлантириш, катта даромад келтирадиган сервисларни кўпайтириш, биоинженериядан кенг фойдаланиш, илғор агротехника ва сув тежайдиган усулларни фаол қўллаш, «яшил» энергетика, чиқиндисиз ишлаб чиқаришга ўтиш, таълим ва тиббиётда илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш учун янги технологияларни олиб кирсак, кадрларни илм-фан ва инновацияларга асосланган замонавий касбларга тайёрласак, келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан оширишга барча имкониятлар борлиги таъкидланди.  

ЎзА