Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимиз раҳбари 250 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган Шароф Рашидов туманида бирорта парк йўқлигига эътибор қаратди
17:34 / 2025-12-02

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Вилоятда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун келаси йил қарийб 10 триллион сўм ресурс берилиши эълон қилинди.  

Ажратилаётган маблағнинг 1 триллион 700 миллиард сўми Шароф Рашидов туманига тўғри келади. Шунингдек, Шароф Рашидов туманидаги 9 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилашга Жаҳон банкининг 8 миллион доллар маблағи берилади.  

Туманнинг Эски Тошкентлик, Сарайлик, Яхтанлик, Тараққиёт маҳаллаларида 300 дан ортиқ хонадон мебелчилик билан шуғулланади. Ушбу 4 та маҳалла учун энг қулай ҳудуддан 3 гектар жойда мебелчилик маркази ташкил этилса, туманда мазкур соҳа саноат даражасига чиқади. Натижада 1,5 минг одамнинг даромади кўпаяди.  

Давлатимиз раҳбари 250 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган Шароф Рашидов туманида бирорта парк йўқлигига эътибор қаратди.  

Шу боис, Янги ҳаёт маҳалласида фойдаланилмай турган 10 гектар майдонда яшил боғ барпо қилиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.  

Президентимиз яна бир нечта шундай имкониятларни санаб, туман ҳокимларига ажратилаётган маблағлардан унумли фойдаланиш ва уларни ўсиш нуқталарига йўналтиришни топширди.

ЎзА