Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда
12:25 / 2025-11-19

Нукус шаҳри марказидаги майдонда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда вазирликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ҳарбийлар, ёзувчи-шоирлар, санъат арбоблари, талаба-ёшлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  

[gallery-26317]

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.  

Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан самимий муборакбод этди.

Таъкидланганидек, юртимиз байроғи эзгулик, донишмандлик, поклик, садоқат, гўзаллик, тинчлик, янгиланиш каби туйғуларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир. Шундай экан, юртимиз байроғини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни улуғлаш ва юксакларга кўтариш  ҳар биримиз учун она Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиздир.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз байроғи остида халқимиз ҳаётида, инсонларнинг маънавий оламида янгиланишлар юз бермоқда. Бунда Президентимизнинг ғоялари, бошлаб берган эзгу ишлари, белгилаб берган муҳим вазифалари ҳаётимизда алоҳида ўрин эгаллайди. Бугунги кунда фаровон ҳаётимизни таъминлаш йўлида юртимизнинг барча ҳудудлари қатори Қорақалпоғистонга ҳам чин маънода ривожланишлар, янгиланишлар даври сифатида катта эътибор қаратилаётгани бунинг яққол мисоли бўла олади.

Тантанали тадбирда санъат усталарининг байрам концерт дастури намойиш этилди.  

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев, ЎзА мухбирлари