French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги қонун билан белгиланди
14:40 / 2021-10-02

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни президентимиз томонидан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун имзоланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборат” телеграм канали хабар бермоқда.

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:

Муддатли харбий хизматга чақириш учун:

 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғин пунктларида – ҳарбий-тиббий комиссия;

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси;

Муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия;

 Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия.

Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳарбий хизматчиларнинг, ОТМ курсантларининг, ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўтаётганларнинг моддий жавобгарлиги белгиланди.

Бунда мазкур шахслар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан 3 йил ичида моддий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

З.Мирзабоева, ЎзА