Давлатга етказилган 46 миллион 915 минг сўм зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими ходимлари назорат тадбирлари ўтказиш мақсадида “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Учкўприк туман филиали томонидан фойдаланилаётган 3 та маҳалла ҳудудларида жойлашган сув иншоотларини кўздан кечирди.
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими ходимлари назорат тадбирлари ўтказиш мақсадида “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Учкўприк туман филиали томонидан фойдаланилаётган 3 та маҳалла ҳудудларида жойлашган сув иншоотларини кўздан кечирди.
Афсуски, ҳар учала сув иншоотларида ҳам сув таъминоти корхонаси ходимлари қонунчиликдаги белгиланган талабларни қўпол равишда бузганлик аниқланган.
Хусусан, “Сувоқава” ДУК Учкўприк туман филиали масъул ходими М.Ш. ўзига бириктирилган 3 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жойлашган сув насосларини туман электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний равишда улаб олган. Ўзининг бу ҳаракати билан давлат манфаатига 46 миллион 915 минг 200 сўм моддий зарар етказган.Бюро органлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида М.Ш.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185-2-моддаси талаблари мазмун-моҳияти, хусусан, унинг ижтимоий хавфли ҳаракати туфайли давлат манфаатига етказилган 46,9 миллион сўмлик зарарни қонунда кўрсатилган ўттиз кунлик муддат давомида тўлиқ қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги, аксинча ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши тергови жараёнида жиноят оқибатида етказилган зарар қонунда белгиланган тартибда ундирилиши тушунтирилган.
Сув таъминоти масъул ходими М.Ш. қонунда белгиланган ўттиз кунлик муддатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга етказилган зарарни тўлиқ тўлаб қўйишни маъқул кўрган ва моддий зарарни ўн кун ичида тўлиқ қоплаган.
Қонунчиликка мувофиқ, Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 3-қисмида шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, агарда у етказилган моддий зарарни ўрнини ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаган бўлса шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.
Шунга кўра, М.Ш.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан унинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.