Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали амалга оширган вазирлик
11:28 / 2021-01-19

Халқ таълими вазирлиги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали амалга оширган вазирлик, дея эътироф этилди.

Халқ таълими соҳасида умумий қиймати 92 миллиард сўмдан зиёд бўлган давлат-хусусий шериклик шартномалари имзоланган.

Бугунги кунга қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилган 50 та лойиҳанинг 24 таси, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади.  

Халқ таълими вазирлигининг бу борада амалга оширган ишлари Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан эътироф этилди ва “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги хизматлари учун” сертификати билан тақдирланди.