Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат-хусусий шериклик асосида 18 минг 800 ўринли 47 та талабалар турар жойи барпо этилади
16:09 / 2022-11-25

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Файзиев иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, жорий ўқув йилидан Тошкент давлат техника университети, Фарғона политехника ва Наманган муҳандислик-технологиялар институтларида Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси билан электротехника соҳаси учун кадрларни дуал таълимга асосланган қўшма таълим дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилди. 

Шунингдек, олий таълим муассасаларини QS ва THE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш, бунда 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини ушбу халқаро рейтингларга киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. QS нинг Осиё давлатлари университетларининг 2023 йилги рейтингида юртимизнинг 8 та олий таълим муассасаси муносиб ўрин эгаллади. 2 та университет  кучли 500 таликдан жой олди. 

Келгусида давлат-хусусий шериклик асосида 18 минг 800 ўринли 47 та талабалар турар жойи барпо этиш режалаштирилган. Жорий йилда жами 30 минг 956 ўринли 60 та лойиҳа, шундан, давлат-хусусий шериклик асосида 20 минг  866 ўринли, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисобидан 2 минг 800 ўринли, олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан 4 минг 640 ўринли ҳамда инвестиция дастури доирасида 2 минг 650 ўринли ётоқхона барпо этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Жорий йил якунига қадар 13 минг 24 ўринли 26 таси фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Tashkent indeks” мажмуасида 3 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА