Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
16:16 / 2023-05-30

“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди.

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.  

Сайловолди дастуридаги тўртинчи мақсад — қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш.

Рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципи ҳаётга жадал олиб кирилади. Шу мақсадда давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Энди давлат хизматлари учун одамлар овора бўлиб, ариза ёки бланка тўлдирмайди, паспорт ёки бошқа ҳужжат тақдим қилмайди. Давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон тизимдан ўзи олади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, улар барча масалаларни «бир қадам»да ҳал этадиган масканга айлантирилади.

 

ЎзА