ФОТОРЕПОРТАЖ
Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан жорий йилнинг 30 июнидан 4 июлгача Самарқанд вилоятидаги давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли ташкилотлар фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли таҳлил ишлар олиб борилди.
Тадбирда Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси масъуллари ва бошқарма раҳбарияти, давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли давлат идоралари ва органлари вакиллари ҳамда тегишли мутахассислар иштирок этди.
[gallery-24185]
Унда асосий эътибор ваколатли органлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келаётган муаммолар, амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган номувофиқликлар ҳамда уларнинг ечимларини аниқлаш масалаларига қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир давлат хизматлари сифатини ошириш, фуқаролар учун янада қулай, шаффоф ва самарали механизмларни жорий этишга хизмат қилади. Тадбир давомида мутасаддилар томонидан жойлардаги аниқ ҳолатлар ўрганилди, муаммолар тингланди ва тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА