Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатиш ҳажми ортмоқда
14:40 / 2022-10-11

Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишида очиқлик, тезкорлик ва шаффофликни таъминлашга, фуқароларнинг ортиқча вақт йўқотишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

22 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали ўтган тўққиз ой давомида аҳолига 869 минг 162 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали 142 минг 604 та онлайн ариза келиб тушган. Онлайн тартибда давлат хизматларидан фойдаланишга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. 

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида 85 мингга яқин бўлса, жорий йилда давлат хизматларидан онлайн тартибда фойдаланиш деярли икки баробарга ортган. Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 21 минг 47 тани ташкил этган бўлса, шундан  5 минг 61 таси юридик шахслар, 15 минг 986 таси якка тартибдаги тадбиркорлар. Давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 24 тани ташкил этди.   

Ҳудудларга чиққан ҳолда ташкил этилган 623 та сайёр тадбирлар давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 34 минг 468 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Туман марказларидан узоқда жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятда Давлат хизматлари марказининг 8 та филиали ташкил этилган бўлиб, январь-сентябрь ойларида улар томонидан кўрсатилган хизматлар сони 14 минг 590 тани ташкил этди. 

 

Мусажон Каримов, 

Тошкент вилояти адлия бошқармаси 

 бош маслаҳатчиси 

 ЎзА