Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатилишида 13 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди
18:19 / 2021-07-17

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланган. Шу ҳолатлар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 13 855 та  қонунбузилиши ҳолати аниқланди. Буларнинг 13 279 тасида муддат бузилган бўлса, 264 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек, 11 та ҳолатда ортиқча ҳужжатлар талаб этилган, 199 та  ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилганлиги боис масъул шахсларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган.  

Ўрганишлар натижасида “Тошкентсувтаъминот”  МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 4 937 та, газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан 3 871 та, ер ресурслари ва кадастр хизмати томонидан 1 334 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Шунингдек, 954 та ҳолатда қурилиш бўлими, 876 тасида соғлиқни сақлаш муассасалари, 584 тасида солиқ органлари тизимида, 440 та ҳолатда электр таъминоти корхонаси,  416 та ҳокимликлар томонидан, 152 тасида эса бошқа хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан айни ҳолатлар қайд этилган.

Бунинг натижасида бошқарма томонидан ваколатли идораларга 94 та огоҳнома, 21 та тақдимнома киритилди. 70 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 4 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 164 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Қаҳрамон Хафизов,

ДХА Тошкент вилояти  

бошқармаси бўлим бошлиғи.

ЎзА