Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари кўрсатиладиган электрон базалар фаолияти чекланади
16:00 / 2024-03-20

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, 21 март соат 21:00 дан 23 март соат 09:00 га қадар Давлат хизматларини кўрсатиш тизими, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими, Лицензия ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимлари орқали хизмат кўрсатиш имкониятлари вақтинча чекланади.

Сабаби, 21–24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали жойлашган сервер қурилмаларини "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш ҳамда Солиқ қўмитаси веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва серверлар имкониятларини кенгайтириш ишлари олиб борилади.    

Саволлар бўлса, қўшимча маълумот зарур бўлса, «1008» ва «1148» рақамига мурожаат қилиш мумкин.  

 

ЎзА