English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари бўйича БМТ Глобал форуми бўлиб ўтмоқда
13:00 / 2024-06-25

Корея Республикасида Давлат хизматлари бўйича БМТ Глобал форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси, жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, БМТ Халқаро форуми 2003 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Форум доирасида БМТнинг давлат хизмати учун нуфузли халқаро мукофоти (UNPSA) ҳар икки йилда бир марта берилади. Ҳозиргача мукофот 82 мамлакатга 250 дан ортиқ ташаббус учун топширилган.

Форумнинг мақсади – давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, истеъдодларни давлат хизматига жалб этиш, давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланиш соҳасида илғор тажриба, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун юқори даражадаги глобал платформа яратишдан иборат.

Маълумот учун, 2025 йил 24-26 июнь кунлари Давлат хизматлари бўйича БМТ Глобал форуми Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. Унга дунёнинг турли мамлакатларидан 450 нафаргача иштирокчини жалб этиш режалаштирилган.

Н.Абдураимова, ЎзА