Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматини ривожлантириш борасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
11:05 / 2022-08-12

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида халқаро эксперт Жонатан Слейтер билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов учрашув аввалида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилингани ҳамда уни тайёрлашда эксперт томонидан берилган таклифлар инобатга олинганини таъкидлади.

Қонун билан жорий этилаётган – ходимлар салоҳиятини кузатиб бориш, касбий ривожлантириш, юқори лавозимларга тайёрлаш, кадрлар захирасини юритиш, ходимларни саралаш ва танлаб олиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш йўналишларида маълумот берилди.

Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда берилган вазифаларнинг ижросини таъминлашда Буюк Британия тажрибаси аҳамиятли эканлиги қайд этилди.

Томонлар соҳага оид қатор долзарб масалаларни муҳокама қилишди ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди.


Шуҳрат Неъматов, ЎзА