Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматини кўрсатиш сифати янада ошади
11:28 / 2024-10-11

"Uzbekistan Government Quality Award – 2024" дастурининг 2-босқичи натижалари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда БААнинг олий мартабали делегацияси, жумладан, дастурнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш ва Стратегик ислоҳотлар агентликлари раҳбарияти, масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлат хизматини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида икки томонлама ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани таъкидланди. Шундан сўнг, дастур натижалари маълум қилинди. Унда лойиҳа тўлиқ рақамлаштирилгани, мутахассислар томонидан вазирликларда семинарлар ўтказилгани, 3 та янги — HR, ёш давлат хизматчиси ва аёл давлат хизматчилари категориялари таъсис этилгани маълум қилинди.

Тақдим этилган тавсиялар дастурда қатнашган ҳар бир вазирликда чуқур таҳлил қилиниши ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Мулоқот давомида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастурининг 2-босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказиш муддати бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун, ушбу дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган.

ЎзА