Пойтахтимизда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Латвия Республикаси Молия ва шартномалар марказий агентлиги ҳамкорлигида давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида вазирлик ва идораларнинг раҳбар кадрлари, инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ходимлари, олимлар, чет эл мутахассислари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда Англия, Германия, Латвия, Франция, БАА, Корея, Сингапур, Туркия, Озарбайжон каби мамлакатлардан соҳа экспертлари, давлат хизматчилари иштирок этди. Тадбирда давлат хизматини ривожлантиришда салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш масалалари, истеъдодли шахсларни давлат хизматига жалб қилишнинг замонавий ҳамда самарали механизмлари муҳокама қилинди.





Сўнгги йилларда юртимиз турли йирик анжуманлар, яқин шерикчилик ва ҳамкорлик, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун муҳим, қулай майдонга айлангани ва бу келажакдаги ҳамкорликни ривожлантиришда олий мақсад экани қайд этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА