Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизмати соҳасида Озарбайжон билан амалий ҳамкорлик ривожланади
12:13 / 2024-02-29

Хабарингиз бор, 2023 йил 23 октябрда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлари инсон ресурсларига масъул идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланган эди.

 Меморандумни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.  

 Учрашувда давлат хизматига ишга қабул қилишда номзодларнинг билимларини баҳолаш, тест саволларини тузиш услублари, давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва салоҳиятини ошириш, давлат хизматида психометрик диагностика каби масалаларга эътибор қаратилди.  

 Озарбайжоннинг “Юкселиш” танлови мисолида иқтидорларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни ўтказиш услубиёти кўриб чиқилди.  

 Ҳамкорлар томонидан 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.  

 Учрашув якунлари бўйича Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ҳамкорлигида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан “Йўл харитаси”ни (2024-2025 йилларга мўлжалланган) ишлаб чиқишга келишиб олинди.   

Н.Абдураимова,  

ЎзА