Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизмати сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилади
18:28 / 2025-12-11

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланди.

Мамлакатимизда давлат бошқарувини замонавий механизмлар асосида ташкил этиш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга  оширилаётгани қайд этилди.  

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигига кенг ваколатлар берилди.  

Жумладан, агентлик давлат органларида натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этади. Ҳудудларнинг янги имкониятларини аниқлаш ва бошқарув самарадорлигини ошириш, давлат органларида инсон ресурслари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолият олиб боради.  

[gallery-26688]

Замонавий менежмент ва лойиҳавий ёндашув усуллари, стратегик режалаштириш асосида мақсадли кўрсаткичлар тизими, давлат  органларини кадр ресурси билан таъминлаш, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик, давлат  дастурлари ижросини таъминлаш, “ўсиш нуқталари” ва ишга солинмаган имкониятларни аниқлаш, кадрлар захираси ва уларнинг ривожланиши, шунингдек, хориждаги ватандошлар билим вa салоҳиятидан фойдаланиш каби чора-тадбирларни амалга  оширади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон  қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади.  

Давлат органларида кадрлар ротацияси жорий этилди. Давлат бошқарувида «вазифа-функция-ресурс-жавобгарлик» занжири асосида самарадорлик оширилади. 

Давлат органларида кадрлар захирасини юритиш бўйича янги тартиб жорий этилади. Давлат органлари томонидан Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимлар учун номзодлар  рўйхати мустақил шакллантирилади.  

Фармонда назарда тутилган ушбу чора-тадбирлар давлат  хизматини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади.  

Анжуман иштирокчилари ушбу фармонни давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш ҳамда самарадорлигини оширишда стратегик қадам сифатида баҳолаб, соҳага доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Н.Абдураимова, Ў.Ҳайитов (сурат), ЎзА