Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчиси салоҳиятини ошириш – давр талаби
14:27 / 2024-05-08

Бугунги кунда Фарғона вилоятида 7 мингдан зиёд давлат хизматчиси фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ҳар бир соҳада замонавий, янгича ёндашувларнинг татбиқ этилиши билим ва кўникмаларни, касбий салоҳиятни тизимли ошириб боришни тақозо этмоқда. Зеро,  давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқдир.  

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган. Бугунги кунда бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.  

Ҳар бир давлат органи аввало халқимиз учун хизмат қилади. Шу боис бу тизимда ишлаётган ходимлар ватанпарвар, садоқатли, ташаббускор, билимдон, юксак маданиятли, ҳалол ва ўз касбининг устаси бўлиши лозим. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан 2021-2023 йиллар давомида 6 мингдан зиёд давлат хизматчисининг малакаси оширилди. Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик ҳамда Давлат бошқаруви академияси Фарғона ҳудудий филиали ҳамкорлигида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган 72 нафар ўрта ва қуйи бўғин раҳбари ҳамда 186 нафар давлат хизматчисининг малакаси оширилишига кўмаклашилди.  

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, бош мутахассислари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.Ушбу ўқув курслари Фарғона политехника институти ўқув базасида ташкил этилиб, 3 кунлик 18 соатга мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курслари доирасида 114 нафар хизматчи янги билим ва кўникмаларга эга бўлди.  

Шу билан бирга, давлат хизматчиларида кўникмаларни шакллантириш мақсадида маърузалар, амалий машғулотлар ва тренинглар ўтказилди. Ўқувлар якунида номзодларнинг билим даражаси тест синовлари, шахсий ва касбий кўникмалари эса психодиагностик тестлар орқали баҳоланди.  

Албатта, бу малака ошириш жараёни тизимли давом этади. Зеро, давлат хизматчисининг зиммасидаги вазифалар ва масъулият уни доимо ўз устида изланишини, билим ва салоҳиятини оширишни талаб қилади.    

Мардон Сиддиқов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Фарғона вилояти филиали бош инспектори.

ЎзА