French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматчилари билим ва кўникмасини оширмоқда
09:45 / 2024-12-11

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида Сурхондарё вилояти туман ҳамда шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари, миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Тўрт кун давом этадиган машғулотларнинг тантанали очилишида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, мазкур ўқув-амалий семинар Президентимиз белгилаб бераётган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлашга, ҳудудларда маҳаллий давлат бошқаруви ҳамда аҳоли билан ишлашни самарали ташкил этишда талаб этиладиган билим ва кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Бу имкониятдан самарали фойдаланиш лозимлигини қайд этди.  

Ўқув-амалий семинар давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқида илгари сурилган ташаббуслар, шунингдек, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари олдида турган муҳим вазифаларни ўрганиш, аҳоли билан ишлашни самарали ташкил этишда зарур бўладиган билим ҳамда кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.  

Унда республикамиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, соҳалар раҳбарлари, тажрибали мутахассислар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, маҳаллабай ишлаш, ёшлар сиёсати, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли муаммолари билан ишлаш каби муҳим мавзуларда амалий машғулотлар ўтказмоқда.  

Машғулотлар 13 декабрда якунланади.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири