English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидларида 28 мингдан ортиқ қонунбузилиш аниқланди
11:47 / 2026-03-10

Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида шаффофлик ва адолатли рақобатни таъминлаш мақсадида 2025 йилда бошланғич қиймати 18,8 триллион сўм бўлган 23 мингдан ортиқ харид жараёни ўрганилди.

Таҳлиллар натижасида 16 минг 135 та савдо жараёнида жами 28 минг 304 та рақобатга зид ҳолат аниқланган. Улар орасида савдолар тартибининг бузилиши, иштирокчиларни асоссиз четлаштириш, айрим иштирокчиларга имтиёзли шароит яратиш ва аффилланганлик ҳолатлари қайд этилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 11 минг 427 та харид бўйича материаллар ваколатли органларга юборилди, 4 минг 708 та ҳолат бўйича ишлар қўзғатилиб, мансабдор шахсларга нисбатан 714 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб судларга тақдим этилди.

Шунингдек, қонунбузилишларга йўл қўйган корпоратив буюртмачиларга молиявий жарималар қўлланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА