Давлат ва жамият миқёсидаги можароларни ечувчи мутафаккир ҳаётига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Бундан ташқари, Ҳиндистонлик олим Муборакфурийнинг «Имом Бухорий» асари ва Суриялик олим Муҳаммад Усмон Жамолнинг буюк ватандошимиз Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Марвазий ҳақида ёзилган «Буюк донишманд» асарлари араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида марказ директори бош маслаҳатчиси фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Тўраев ва профессор М.Ортиқовларнинг 3 тилда чоп этилган «Маҳдуми Аъзам ҳаёти ва илмий-маънавий мероси» номли китоблари тақдимотига бағишланган тадбир ZOOM платформаси орқали онлайн ўтказилди.
Имом Бухорий халқаро марказида 2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 2017 йилдан буён юртимизда ўтган ва жаҳон тараққиётига ўзларининг беқиёс интеллектуал мероси билан ҳисса қўшган мутафаккирлар ҳақида тадқиқотлар олиб бориш йўлга қўйилган бўлиб, бу вақт ичида 39 та мутафаккир мероси билан таништирувчи «Ўзбекистон – буюк алломалар юрти» китоби ўзбек ва инглиз тилларида нашр қилинди, ўз ичига 10 та мутафаккирнинг ижоди ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи брошюралар туркими (бу туркимга Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Имом Мотуридий, Имом Доримий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний каби мутафаккирлар ҳақида маълумотлар ёзилган китобчалар киритилгандир) нашр этилди, ўз ичига 650 та мутафаккир ҳақида маълумот берувчи «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси», Имом Бухорий, Саффор Бухорий, Маҳкул Насафий, Абдулҳамид Кеший, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва бошқа Самарқандлик, Кешлик, Насафлик олимлар ҳақида ҳам рисолалар, китоблар ҳам тайёрлашди.
Марказ тадқиқотчилари юртимизда ўтган йирик муҳаддислар, мутакаллимлар, фақиҳлар, мутасаввифлар ҳақида ҳам изланишлар олиб боришмоқда. Ушбу китоб ҳам Имом Бухорий халқаро марказида олиб борилган тадқиқотлар натижаси бўлиб, у Мовароуннаҳрда Ҳазрати Маҳдуми Аъзам номи билан улуғланувчи мутафаккир Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожаги Косонийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишлангандир.
Бундан ташқари, Ҳиндистонлик олим Муборакфурийнинг «Имом Бухорий» асари ва Суриялик олим Муҳаммад Усмон Жамолнинг буюк ватандошимиз Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Марвазий ҳақида ёзилган «Буюк донишманд» асарлари араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. Марказ тадқиқотчилари юртимизда ўтган йирик муҳаддислар, мутакаллимлар, фақиҳлар, мутасаввифлар ҳақида ҳам изланишлар олиб боришмоқда. Ушбу китоб ҳам Имом Бухорий халқаро марказида олиб борилган тадқиқотлар натижаси бўлиб, у Мовароуннаҳрда Ҳазрати Маҳдуми Аъзам номи билан улуғланувчи мутафаккир Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожаги Косонийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишлангандир.
Махдуми Аъзам 15-16 асрларда ўтган йирик мутасаввиф олим, нақшбандия тариқатининг назариётчиси ва давомчиси, пири-муршиди, файласуф ва ахлоқшунос олим, фақиҳ ва таъсир доираси кучли сиёсий арбоб, давлат ва жамият миқёсидаги можароларни ечувчи конфликтолог мутафаккир бўлган. Манбаларнинг шоҳидлик беришича, Маҳдуми Аъзам кучли руҳий таъсир қувватига эга бўлган феноменал инсон бўлган. У айни пайтда нақшбандия арконларига мувофиқ зироатчилик, яъни деҳқончилик ҳунарини эгаллаб, бу соҳада алоҳида истеъдод соҳиби бўлган зироатчи сифатида янгича мева ва полиз навларини етиштирган боғбон сифатида ҳам ном қозонгандир.
Марказий Осиёда темурийларнинг тож-тахт талашишлари оқибатида парчаланиб кетган йирик салтанатнинг инқирози даврида яшаган Маҳдуми Аъзам бу салтанатни қайта тиклашга ҳаракат қилган шайбонийларнинг бирлаштирувчи ҳаракатига сиёсий жиҳатдан кўмак берди, бўлиниб кетаётган хонликлар ва амирликлар ўртасидаги ўзаро низоларни келиштиришга кўп куч сарфлади, ҳамда шайбонийлар билан темурийларни бир-бири билан яраштиришга интилиб, Ҳиндистонга кетган темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маърифатчилик ғояларини қўллаб-қувватлаган.
Маҳдуми Аъзам Косоний яхши оилавий тарбия кўрган мўмин-мусулмон, ориятли, камтарин, муҳтожларга, ожизларга меҳр-мурувватли, раҳимдил мураббий, золимларга, адолатсиз амирларга бешафқат, илм-маърифатга ҳомий инсон эди.
Буюк аллома ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақидаги китоб тақдимотига бағишланган онлайн семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ИРСИКА (Туркия), Тошкент ислом институти, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари, марказ илмий ходимлари ва тингловчилар иштирок этди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Диний-маърифий тадбирлар бўлими