Давлат ва жамият манфаатларига жами 204,8 миллион сўм зарар етказганларга жиноят иши очилди
“O.S.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.У. ва бошқалар Паркент туманидан ўзбошимчалик билан 5,2 минг куб метр унумдор тупроқ қатламини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 204,8 миллион сўм зарар етказган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА