Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
18:30 / 2025-04-18

Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Жиззах шаҳридаги “Karina Kayu” хусусий клиникасида вилоятда фаолият юритаётган хусусий тиббиёт муассасалари раҳбар ва масъуллари билан учрашди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад хусусий тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ва давлат ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдир.

Бугунги кунда вилоятда 170 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасалари мавжуд ва шулардан 40 таси стационар, 134 таси амбулатор шароитда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мазкур тиббиёт муассасаларида 1700 га яқин шифо ўринлари ташкил қилинган бўлиб, уларда 531 нафар врач ҳамда 597 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб бормоқда.

Хусусий тиббиёт муассасалари замонавий тиббий диагностик асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ва аҳолининг 30-35 фоизига юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатиб келинаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Вилоят раҳбари тиббиёт ходимлари билан бўлган мулоқот чоғида хусусий клиникаларнинг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишдаги ҳиссасини юқори баҳолар экан, уларнинг тажрибасини давлат тиббиёт муассасаларида ҳам жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, хусусий тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини янада ривожлантириш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Тадбир давомида “Karina Kayu” хусусий клиникасида яратилган замонавий шароитлар ҳам ўрганилиб, клинканинг техник жиҳозланиши, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва иш услуби юқори баҳоланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари