Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат томонидан тери-пойабзал тармоғини қўллаб-қувватлаш ҳажми ортмоқда
15:36 / 2021-06-30

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Олий Мажлис Сенати 26 июндаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилинган қарорларнинг ижроси, устувор вазифалар ва тасдиқланган дастурларнинг бажарилиши  қўшимча молиялаштириш манбаларини талаб этиши таъкидланди.  

Масалан, Қонунга кўра,  Тикланиш ва  тараққиёт  жамғармаси харажатлари учун қўшимча равишда  6,4 трлн сўм (илгари -13,4 трлн сўм,  энди - 19,8 трлн сўм) ажратилган. Бу маблағлардан 550 млрд сўмни теридан тайёр  чарм  буюмлар,  чарм-галантерея  маҳсулотлари ҳамда мўйна ва жундан тайёрланган юқори қийматга эга  буюмларни ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича кредит линияларини молиялаштириш учун сарфлаш кўзда тутилмоқда.  

Маълумот учун: Ўзбекистон РеспубликасиТикланиш ва  тараққиёт  жамғармасининг асосий мақсади  иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий  қайта қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни  муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда самарали  таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга  оширишдан иборат.  

Президентимизнинг 2021 йил  8 февралдаги № ПҚ-4982-сонли  «Чарм-пойабзал  ва мўйначилик  соҳаларини янада ривожлантиришга доир  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Қарорига мувофиқ, устав капиталидаги  давлат улуши 50 фоиз ва ундан  ортиқ бўлган  тижорат банкларида  кредит линиялари очилди

Кредитлар тадбиркорлик субъектларига  янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 7 йил муддатга  берилади.  

Кредит олиш учун «Ўзчармсаноат» уюшмасининг Илмий-техник  кенгаши  томонидан бериладиган  хулоса бўлиши керак. Кенгаш янги ишлаб чиқаришларни қуриш, мавжуд корхоналарни реконструкция ва модернизация  қилиш учун мўлжалланган инвестиция лойиҳаларининг техник иқтисодий асослари бўйича экспертиза ўтказади,  шунингдек, техник ва технологик  ечимларни баҳолайди.