Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тилини ривожлантириш департаментининг асосий вазифалари белгиланди
13:32 / 2019-12-13

Низомга кўра, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


Ҳукумат қарори (984-сон, 12.12.2019 й.) билан Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Низом билан Департаментнинг асосий вазифалари белгиланди. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.

Департамент тузилмаси Президент томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун: Давлат тилини ривожлантириш департаменти Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги Фармони билан ташкил этилган.