Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тилига юксак эҳтиром намунаси
21:01 / 2022-10-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий шаҳрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан буюк аллома, мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган майдонда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Буюк мутафаккир пойига гулчамбарлар қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

[gallery-9232]

Маросимда сўз олган тилшунос, шоир ва ёзувчилар давлат тилимизнинг мавқеини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Ўқувчи-ёшлар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Н.Турсунов иштирок этди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА