French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тили – халқ ифтихори
15:52 / 2025-10-21

Шу кунларда юртимиз бўйлаб 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан турли хил тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Уруғчиликни ривожлантириш марказида ҳам ўзбек тилининг нуфузини мустаҳкамлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари доктори Иномжон Азимов  сўзга чиқиб, ўзбек тилининг бой мероси, ифода имкониятлари ҳамда давлат тилида иш юритиш маданияти ҳақида сўз юритди. Замонавий ахборот маконида ўзбек тилининг мавқеини ошириш, уни интернет тили даражасига олиб чиқиш зарурати борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ўзбек тилининг халқимиз маънавиятидаги ўрни, уни эъзозлаш ва асраб-авайлаш борасидаги ғоялар ҳақида фикр алмашди. Якунда она тилимизни янада ривожлантириш, иш юритишда адабий меъёрларга қатъий риоя этиш, ёш авлодда тилга ҳурмат туйғусини шакллантириш зарурлиги таъкидланди. Байрамона руҳда ўтган тадбир барча иштирокчиларда фахр ва ғурур туйғусини кучайтирди.

Гулноза Бобоева,ЎзА