Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тили: сиёсий партиялар фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти
12:04 / 2025-10-21

Давлат тили ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий қадриятлари ва сиёсий мустақиллигининг муҳим белгиларидан биридир. Тил нафақат алоқа воситаси, балки халқнинг ўзлигини, маданиятини, тарихий меросини ифода этувчи қудратли ижтимоий ҳодисадир. Шу боис давлат тилининг мавқеи ва унинг жамият сиёсий ҳаётидаги ўрни беқиёсдир.

Сиёсий партиялар эса мамлакатда демократик жараёнларни шакллантирувчи, фуқароларнинг манфаатларини ифода этувчи, давлат бошқарувида фаол иштирок этувчи институтлардан бири ҳисобланади. Шундай экан, давлат тили ва сиёсий партиялар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик мамлакат сиёсий тизими барқарорлиги ҳамда миллий бирликни таъминлашда муҳим омил саналади.

Аввало, сиёсий партиялар ўз дастур ва фаолиятларида давлат тилига ҳурмат билан ёндашиши, уни ривожлантириш, қўллаш соҳаларини кенгайтириш, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор бериши зарур. Чунки давлат тили сиёсий жараёнларда ягона мулоқот воситаси бўлиб, фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни барча давлат идоралари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларида иш юритишнинг давлат тилида олиб борилишини белгилайди. Бу эса партиялар фаолиятида тил сиёсатининг муҳим ўрин эгаллашини кўрсатади. Ҳар бир партия ўз сиёсий коммуникациясида, сайловолди ташвиқотида, оммавий чиқишларида давлат тилидан тўғри ва равон фойдаланиши партиянинг халқ орасидаги обрўсини оширади.

Шунингдек, сиёсий партиялар тил сиёсати масаласида ҳам ўз позицияларини белгилаб, миллий қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ташаббусларни илгари суриши керак. Бу ўз навбатида, давлат тилининг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини янада кучайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, давлат тили ва сиёсий партияларнинг ўзаро алоқадорлиги мамлакатда сиёсий маданият, миллий бирлик ва демократик қадриятларнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ҳар бир сиёсий партия давлат тилини ҳурмат қилиш, уни ривожлантириш ва тарғиб этиш орқали халқ ишончини қозонади ҳамда миллий мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Муҳаммад Эшниёзов,

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари.

ЎзА