Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тили қоидаларига риоя қилиш – қонун талаби
10:25 / 2020-10-14

Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларида, давлат ва жамоат ташкилотларида “Давлат тили тўғрисида” қонун қабул қабул қилинган кун олдидан маънавий маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.


Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларида, давлат ва жамоат ташкилотларида “Давлат тили тўғрисида” қонун қабул қабул қилинган кун олдидан маънавий маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Давлат тили байрамига бағишланган тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги қошидаги Жиззах академик лицейида ташкил этилди. Тадбирда сўз олган ўқитувчилар, ўқувчилар, жамоатчилик вакиллари “Давлат тили ҳақида” қонунга ҳар бир фуқаронинг риоя қилиши миллий ўзлигимизнинг муҳим белгиси эканлиги таъкидланди.

“Давлат тили ҳақида” қонун қабул қилингандан буён ўтган даврда уни нафақат расмий тил балки миллий ўзлигимиз ифода воситаси сифатида янада бойитиш ва софлигини асрашда кенг кўламли илмий, амалий ишлар қилинди. Президентимиз томонидан тилимизга давлат тили мақоми берилган куннинг умумхалқ байрами қилиб белгилангани ҳамма жойда тилимиз имкониятларидан эмин-эркин фойдалаётганимиз бу ишларнинг амалдаги ифодасидир.

Бироқ барча давлат ва жамоат ташкилотларида ўзбек тилининг илмий қоидалари ва нормалари, давлат тили ҳақидаги қонун ижроси тўлиқ таъминланаётирми?

– Тил халқнинг халқлигини, миллатнинг миллатлигини беллгиловчи қадрият, – дейди йиғилишда сўзга чиққан вилоят хокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ҳуддатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Баҳодир Мавлонов. – Бироқ, ўзаро сўзлашувдан тортиб, идораларда иш юритишларда, ҳатто, айрим оммавий ахборот воситаларида тил қоидаларига етарли эътибор берилмаётир. Давлат тили қоидаларига риоя қилмаслик бўйича ҳар бир ҳолатга фақат тилимизга ҳурматсизлик эмас, қонуннинг бузилиши ҳамдир.

Табдирда иштирокчилари тилимиз софлигини асрашда ёшларнинг саводхонлигини, масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратишди. Шу нуқтаи назардан Тил байрами арафасида ўтказилган ушбу тадбир ҳам фойдали бўлганлиги эътироф этилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан нашр қилинган 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ва “Давлат тилида иш юритиш” китобларининг тақдимоти ўтказилди.