English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тили байрами катта тантана билан ўтди
05:50 / 2020-10-22

Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали драма театрида адабий, бадиий, мусиқали кеча ўтказилди.

Жиззахда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Юнус Ражабий номли вилоят мусиқали драма театрида адабий, бадиий, мусиқали кеча ўтказилди.

Бир кун аввал бошланган байрам тадбирлари барча туман марказларида, корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида ўтказилган эди. Вилоят марказида ўтган ушбу тадбир катта байрамнинг якуний қисми бўлди.

Давлатимиз томонидан миллий тилимиз равнақига катта эътибор берилаётгани, хусусан куни кеча яна бир муҳим ҳужжат – Президентимизнинг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғриси”ги фармони қабул қилингани байрамга янада кўтаринкилик бағишлади.

Давлат бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, адабиёт ва санъат вакиллари, республикамиз марказдан келган таниқли ижодкорлар, санъаткорлар, ёшлар иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодирбек Раджапов йиғилганларни байрам билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Кечада шоирлар она тилини улуғловчи шеърларини ўқиди, хонандалар мумтоз ва замонавий қўшиқлар куйлади, театр ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган бадиий композицон кўринишлар ижро этилди.

Айниқса, она тили ҳақида шеър ўқиган болажонларнинг чиқишлари гулдурос қарсаклар билан олқишланди.