Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат тиббий суғуртаси: 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва режалар (+видео)
20:27 / 2026-01-06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги қарори ижроси доирасида 2025 йил давомида мамлакатда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Унга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси тизими 2024 йил 1 октябрдан тўлиқ Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида, сўнгра Навоий, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида жорий этилди.

Бу тадбирлар 2026 йилда ҳам босқичма-босқич давом этади. Яъни Сурхондарё, Жиззах ва водий вилоятларида ҳам жорий қилиниши кўзда тутилган. Шу ва соҳадаги ўзгаришлар хусусида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси бош мутахассиси Рухилло Маҳмудов билан суҳбатлашдик.

-  Айтингчи ўтган давр мобайнида давлат тиббий суғурта тизимида нималар ўзгарди, аҳоли учун қандай қулайликлар яратилди?  

- 2025 йилда давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларини янги молиялаштириш механизмларига ўтказиш мақсадида 768 та тиббиёт муассасаси билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида шартнома имзоланди. Улар қаторида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, ҳудудий шифохоналар, оилавий поликлиникалар ҳамда бошқа махсус тиббиёт муассасалари ҳам бор.

Ушбу шартномалар асосида тиббиёт муассасаларига 20.1 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Молиялаштириш аҳоли жон бошига ва ҳар бир даволанган ҳолат учун тўлов тамойили асосида амалга оширилди. Бу эса маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлади.  

- 2025 йилда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятида қандай янгиликлар жорий қилинди?

- 100 минг нафардан ортиқ беморда бажарилган юқори технологик жарроҳлик амалиётлари учун 1 трлн 212 млрд сўм маблағ қоплаб берилди, 4 минг нафардан зиёд бемор нодавлат тиббиёт муассасаларида давлат бюджети ҳисобидан даволанди, қарийб 20 минг нафар бемор ҳудудларда даволаниб, фуқароларнинг ортиқча харажатлари олди олинди.  

“Medrefer” ахборот тизими жорий этилиб, тўлов жараёнлари рақамлаштирилди ва шаффофлик таъминланди. Бу натижалар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган ишончини мустаҳкамлади.  

Бугун тиббий суғурта — фақат молиявий қўллаб-қувватлаш эмас, балки кафолатланган, адолатли ва очиқ тиббий хизмат деганидир.  

- 2026 йилда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pgCLSy9tCwQ" title="Davlat tibbiy sug‘urtasi: 2025 yilda amalga oshirilgan ishlar va rejalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА