Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилгани қандай натижа кўрсатди?
10:09 / 2024-03-26

Куни кеча “Ер соати” куни муносабати билан давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилди. Хўш, бу акция қандай натижа кўрсатди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мазкур тадбирда фаол қатнашиш баробарида реал натижани ҳам таҳлилдан ўтказди.

Акцияда Академиянинг бино ва иншоотларида бир соатга (13:00-14:00) чироқ, компьютер техникаси, совитиш ва иситиш ускуналари ҳамда бошқа электр энергияси орқали фойдаланиладиган воситалари тармоқдан узилди.

Натижада бир соатда Академияда 130 киловатт электр энергияси тежалди.  

Маълумот учун: 130 киловатт энергия билан 2 минг 166 дона (60 Вт бўлган) вольфрамли чироқларни ёқиш мумкин.

Биргина Академия мисолида олинган мазкур ҳисоб-китоблардан кўринадики, ўтказилган акция натижасида салмоқли миқдордаги электр энергия тежалиб, табиатнинг софлиги таъминланди.

Ваҳоланки, акция тушлик вақтига белгиланган эди ва бу вақтда ходимлар иш билан деярли шуғулланмайди. Лекин акция кўрсатдики, идора ва ташкилотларда тушлик вақтида ҳам электр жиҳозлари тармоқлардан узилмаган ҳолда бўлади ва энергия сарфлашда давом этади.  

Демак, бу акция бизга тежамкорликка риоя этишимиз кераклигини эслатди. Бундан сабоқ чиқариш фойдадан ҳоли эмас.  

     

Н.Абдураимова, ЎзА