Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун 300 та мақсадли квота ажратилди
14:33 / 2022-05-01

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида 2022 йилда давлат ташкилотлари ва олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ажратилган мақсадли квоталар тасдиқланди.

Вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, қабул квоталарни ажратишда  сунъий интеллект, биотехнология, тупроқшунослик, муқобил ва экологик тоза энергия, чорвачиликни ривожлантириш соҳасида генетика, қишлоқ хўжалиги, инсон ҳуқуқлари, математика, физика, геология, кимё, биология  каби йўналишлар устувор этиб белгиланди.

Мақсадли квоталарни тақсимлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

ЎзА