Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги  низом тасдиқланди
16:12 / 2024-03-21

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда:

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг мақсади, вазифалари ва принциплари;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш учун қўйиладиган талаблар ҳамда таълимнинг стандартлаштириладиган турлари;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини, малака талаблари, намунавий (таянч) ўқув режа ва дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш тартиби белгилаб берилган.

Давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;

таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш;

таълим олувчиларда атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш.

Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистан Республикасида мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.

2024 йил 1 августга қадар “dts.uz” - Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама портали ишга туширилади.

ЎзА