English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат стипендиялари соҳиблари маълум бўлди
13:01 / 2026-02-03

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида таҳсил олаётган 101 нафар иқтидорли талаба Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танлови ғолиби деб топилди.

Шу билан бирга, стипендияга лойиқ бўлмаган, аммо муносиб натижа кўрсатган талабалар ҳам эътибордан четда қолмади. Улар тегишли олий таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан рағбатлантирилади.

Президент давлат стипендияси танловида иштирок этган талабгорлар — сертификат ҳамда базавий стипендиянинг 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти,  номли давлат стипендиялари талабгорлари — сертификат ва базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Ғолиблар орасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ҳам бор. Бу ҳолат аграр соҳадаги ёшларимиздаги илмий ва интеллектуал салоҳиятнинг ривожланаётганидан далолат беради.

Шу тариқа, давлат стипендиялари ёшларни илм-фан, изланиш ва юқори натижалар сари ундайди ва уларнинг илмий фаолиятида муҳим рағбатлантирувчи омил сифатида хизмат қилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА