Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат солиқ бошқармаси аҳоли муаммоларини ўрганди
16:53 / 2022-07-29

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси томонидан Бектемир тумани 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Хусусан, учрашувда “Нурафшон” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро  Д.Мирзаева турмуш ўртоғи А.Мирзаев бугунги кунда қамоқдалиги сабабли 14 ва 12 ёшли фарзандларига мактаб формалари олиб беришда aмалий ёрдам сўради. 

Шунингдек, “Нурафшон” МФЙда яшовчи фуқаро М.Ибрагимовага бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ноутбук, фуқаро И.Шукуровага массаж столи, яна бир фуқаронинг оёғи кесиб ташланганлиги сабабли ногиронлик аравачаси, Г.Баратовага жарроҳлик ўтказишда моддий ёрдам ва С.Абдуллаевга сартарошлик фаолиятини бошлаш учун тегишли асбоб-ускуналар олиб берилишида амалий ёрдам берилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА