English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди
23:37 / 2021-04-20

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмасада, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ш. Маматуропова, ЎзА