English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилманг! Акс ҳолда... (+видео)
09:01 / 2023-09-03

Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. Қонунчиликка кўра, давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш:

— фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 3 бараваридан 7 бараваригача (900 минг сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда;

Такроран содир этиладиган бўлса:

— фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача), мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш:

— БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Батафсил:    

 <iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tZ9SgLWhN8w?si=gCsF10NeEj9WCnR8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>  

"Ҳуқуқий эксперт" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.        

М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА