Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат рамзини ардоқлаган ёшлар (+видео)
16:09 / 2025-11-19

Юртнинг қудрати ва миллатнинг бирлиги аввало унинг муқаддас тимсолларида намоён бўлади. Байроқ эса шу тимсолларнинг энг улуғидир, у нафақат ранглар комбинацияси, балки ҳар бир юртдошнинг қалбидаги ифтихор, садоқат ва Ватанга меҳрнинг жонли аксидир. Шу боис юрт рамзларини ҳурмат қилиш, уларни ардоқлаш ва ёш авлод онгига сингдириш ҳар биримиз учун муқаддас тарбия мактаби ҳисобланади.

18 ноябрь –Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамкорлигида “Рангларда акс этган Ватан байроғи” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.  

“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида   вилоят "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилган мазкур танловда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ҳамда ўқувчи- ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар  бугунги кунда мамлакатимизнинг жаҳон майдонида нуфузи тобора ошиб бораётганлиги, айниқса, маданият, спорт, фан ва таълим соҳаларида катта ютуқларга эришилиб, Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи жаҳон узра баланд кўтарилаётганлигини  алоҳида таъкидлашди.

—Бугун ёшларимизнинг байроққа бўлган юксак меҳрини, Ватанга садоқатини ранглар орқали ифода этганини кўриб, қалбимда яна бир бор фахр уйғонди. Ҳар бир расмда юртга бўлган муҳаббат, орзу, умид ва бирлик руҳи барқиб турибди,—дейди ҳарбий хизматчи  Раъно Ибрагимова.

  Танлов шартига кўра, иштирокчилар ўзларининг тасаввуридаги Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини расмларда ифода этиш учун ишга киришишди. Ёш ижодкорлар томонидан  расмлар бир-бирини такрорламас ва ўзгача ёндашув асосида чизилаётганлиги билан қизиқ. Эълон қилинган мусиқали танаффусда вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари томонидан мусиқали ва спортчи ёшларнинг чиқишлари тадбирнинг янада файзли ўтишини таъминлади.    

Давлат байроғи акс этган ижод намуналарини баҳолаш ҳакамлар ҳайъати учун бироз қийин кечди. Шундай бўлсада, натижа эълон қилинди. Танловда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган ёш мусаввирлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YakBtDLr4VM" title="Davlat ramzini ardoqlagan yoshlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>  

Н.Раҳмонова, У Тўхтаев (тасвирчи), ЎзА