Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсолини очдилар
14:23 / 2025-03-31

Хўжанд шаҳрида ўтаётган олий даражадаги тадбирлар дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласини тантанали равишда очдилар.

Уч мамлакат Бош вазирлари ўринбосарлари видеоалоқа орқали давлат раҳбарларига қурилиш ишлари якунлангани ва объект тайёрлиги тўғрисида ахборот берди.

Ушбу ёдгорлик қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг янги рамзи бўлади.