Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан, жорий йил учун 39 та вазирлик ва идораларнинг фаолияти коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказилган.
Баҳолаш натижаларига кўра 1701 та функция коррупциявий хавф-хатарлар баҳолашдан ўтказилиб, коррупциявий хавф-хатарлар даражаси 177 та функцияда “юқори”, 475 та функцияда “ўрта”, 1049 та функцияда “паст” кўрсаткичда баҳоланган.
Хусусан, Адлия вазирлигида 208 та функциялардан 24 та (11.5 %);
Қишлоқ хўжалик вазирлигида 107 та функциялардан 51 та (47.6 %);
Оила ва хотин қизлар қўмитасида 60 та функциялардан 12 та (20%);
Кадастр агентлигида 116 та функциялардан 12 та (10.3%);
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида 88 та функциялардан 10 таси (11.3%)гина баҳолашдан ўтказилган.
Транспорт вазирлигида платформага киритилган 72 та функциядан 66 та;
Статистика агентлигида 55 та функциялардан 51 та;
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида 118 та функциялардан 115 та;
“Ўзбекистон темир йўллариʼ” АЖ да 42 та функциялардан 40 таси паст баҳоланган.
Маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга ошириладиган функцияларнинг ягона рўйхати шакллантирилмасдан электрон платформага маълумотларни киритишда турлича ёндашилган.
Яъни, унга кўра; Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан 155 та;
Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан 198 та;
Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 35 та;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 13 та функция баҳолашдан ўтказилган.
Шунингдек, аниқланган коррупциявий хавф-хатарлар даражасини инобатга олган ҳолда ҳар бир ташкилот учун коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, Агентлик томонидан яқинда жорий этилган яна бир қулайлик шуки, эндиликда кенг жамоатчилик “E-Anticor.uz” платформаси орқали давлат органларининг баҳолашдан ўтказилган функциялари ва уларнинг коррупциявий хавф-хатарларга мойиллик даражаси юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн режимда ёзиб қолдириш имконига эга.
Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ташкилот фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмлари такомиллаштирилади. Инсон омилини қисқартириш, тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HwH52uTliEc" title="ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИДАГИ КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАР БАҲОЛАНДИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М. Эшмирзаева, А. Содиқов, ЎзА