Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат мукофоти ўз эгасига етказилди (+видео)
14:00 / 2023-03-09

Президентимизнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жорий йил 6 мартдаги фармонига асосан кўплаб юртдошларимиз қатори тўрт нафар Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи аёллар ҳам Давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Жиззах Давлат педагогика университетининг умумий тарих кафедраси профессори Фания Ахмедшина “Меҳнат шуҳрати”, “Ҳунарманд” уюшмаси Жиззах вилояти бошқармаси аъзоси, қуроқчи Арзихан Алимова “Дўстлик”, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири Замира Холмуродова II даражали “Саломатлик” орденлари билан, Шароф Рашидов туманидаги “Маҳмуда Зарина Зарифа” масъулияти чекланган жамияти директори Маҳмуда Зиятова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Мамлакатимиз пойтахтида ўтказилган тақдирлаш маросимида соғлиги яхши бўлмагани боис иштирок этолмаган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг  Жиззах филиали неврология бўлими мудири Замира Холмуродованинг хонадонига Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бориб II даражали “Саломатлик” орденини Президентимиз номидан тантанали равишда топширди. Давлатимиз раҳбарининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ва бошқалар иштирок этди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fMag5-vkz-4" title="Давлат мукофоти ўз эгасига етказилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.ҚАЮМОВ (видео-сурат), ЎзА