Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга оид низом тасдиқланди
10:17 / 2025-08-26

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни Давлат автивларини бошқариш агентлиги билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг буйруғини қабул қилиш; 

давлат иштирокидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар), шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини сотиш масалаларини Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишишнинг йўл-йўриқлари кўрсатиб ўтилган. 

Низом давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги буйруғини қабул қилиш; 

давлат иштирокидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар), давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқа хўжалик жамиятлари устав капиталида иштирок этиш, давлат иштирокидаги корхоналар ягона таъсисчи бўлган корхоналарни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини бегоналаштириш масалаларини мажбурий тартибда Агентлик билан келишиш тартибини белгилайди. 

Қарор билан икки ой муддатда давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш (қайта ташкил этиш), шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ёки миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг тегишли буйруғини электрон ахборот алмашинуви йўли билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали олиш имконияти яратилади. 

Қарорда давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат муассасаларида давлат номидан акциядор (иштирокчи, муассис) функцияларини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилиниши белгиланган. 

Мазкур низом давлат улушининг хусусийлаштирилиши натижасида унинг миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларга нисбатан татбиқ этилмайди.

ЎзА