Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Мазкур низомда:
давлат муассасасининг ҳуқуқий мақоми;
давлат муассасасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
давлат муассасасини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
давлат муассасаси филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш тартиби;
давлат муассасаси фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш тамойиллари;
давлат муассасаси фаолиятини назорат қилиш тартиби белгилаб берилган.
Низом давлат муассасасининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, давлат муассасасини, унинг филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Қарор давлат муассасалари фаолиятида замонавий бошқарув усуллари, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини жорий этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
ЎзА