Давлат манфаатларига 751,9 миллион сўм зарар етказилди – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида “О А” фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Мазкур ҳолат натижасида давлат манфаатларига 751,9 миллион сўм зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА