Давлат манфаатига 714 миллион 582 минг сўм миқдорида зиён етказилди
“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Унда маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган тиббиёт муассасаси электр тармоғига ва Зангиота туманидаги “Обод турмуш” МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Қ. га қарашли умумий овқатланиш шохобчаси табиий газ тармоғига ноқонуний уланган. Мазкур икки ҳолат сабабли давлат манфаатларига 714 миллион 582 минг сўм зарар етказилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда қарийб 1 минг 600 та, электр энергияси эса 2 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.
Айни чоғда бу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА