Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат манфаатига 1 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирилган
10:19 / 2023-08-14

Шу кунларда “Ўзэнергоинспекция” ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда республикамиз миқёсида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Фарғона вилояти  Данғара туманида ташкил этилган тадбир улардан бири.  

Унда аниқланишича, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Т.А. ўзига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехининг 1 дона оҳак хумдонида 18 та ностандарт газ ёндиргичлар орқали табиий газдан ўша ҳудуддан ўтувчи ер ости газ қувурига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. 

Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 1 миллиард 54 миллион сўмни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади,  ЎзА