Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони ортмоқда
Қашқадарё вилоятида 60 та мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
«Наврўз» байрами арафасида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Янги Ўзбекистон» маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Яккабоғ туманидаги «Истиқлол» маҳалласида ҳам 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қарийб 6 млрд. 361 млн. сўм эвазига ташкил этилди. Мазкур МТТ 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, болажонлар ва ходимлар учун барча шароитлар яратилган.

«Қайрағоч» МФЙда ҳам 33-сонли 6 млрд. 357 млн. сўм маблағ эвазига 150 ўринга мўлжалланган болалар маскани янгидан фойдаланишга топширилди. Қайд этиш лозимки, давлат мактабгача таълим ташкилотлари барча қулайликларни ўзида мужассам этиб, энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган.
ЎзА